Каттақўрғонда қишлоқ хўжалиги бўйича вилоят семинари ўтказилди

Каттақўрғон тумани Марди Султонов массивида жойлашган “Ўктам қиём балиқлари” фермер хўжалигининг уруғлик ғалла майдоналарида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Семинарда Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов, вилоят ва туман қишлоқ хўжалигига алоқадор масъуллар, уруғчиликни ривожлантириш маркази, Агроинспеция бошқарма ва туман ходимлари, ғаллачилик кластерлари, дон корхоналари, ғалла уруғчилик цехлари ва уруғчилик фермер хўжаликлари иштирок этди. 

Семинар иштирокчилари “Ўктам қиём балиқлари” фермер хўжалигининг уруғлик ғалла майдоналари билан танишгандан сўнг, “Каттаминг уруғчилик кластери” уруғлик тайёрлаш цехи фаолияти билан танишди.

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM