САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

САВОЛ:-Айтингчи,Ўзбекистон Республикаси,”Маъмурий суд ишларини юритиш       тўғрисида”ги Кодексига асосан, маъмурий  судда иш юритишни тугатиш асослари ва иш юритишни тугатиш оқибатлари қандай?

ЖАВОБ:-Амалдаги Ўзбекистон Республикаси,”Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”Кодексининг 108-моддасига асосан,Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:- иш маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;-суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;-аризачи бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;- ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг вафот этганидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;-аризачи талабидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;- давлат рўйхатидан ўтишни рад этиш ёки бундан бўйин товлаш -тўғрисидаги аризани (шикоятни) кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса; -тўпланган материалларнинг йўқотилган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли эмаслиги  аниқланган холларда суд иш юритишни тугатади.

Шунингдек,Кодекснинг 109-моддасига асосан,Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат божини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

Саволга Каттақўрғон туман”Садоқат” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Х.Юсупов жавоб берди.

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM