Бир оила бир ойда 180 кило пилла топшириб, 4.5 миллион даромад қилди

Каттақўрғон туманида айни кунларда етиштирилган пиллани топшириш жараёни жадал давом этмоқда. “Кумуш тола” хусусий корхонаси томонидан пилла етиштириш мақсадида 4786 та аҳоли хонадонларга 6100 қути ипак қурти парваришланиб, 348 тонна пилла етиштириш режа қилинган эди.

Бугун пилла етиштирувчилар томонидан 150 тоннада зиёд пилла қабул қилиниб, 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ “Кумуш тола” хусусий корхонаси томонидан, бундан ташқари Президент қарори билан пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўмдан субсидия пластик карталарига ўтказиб бериляпти.  

Зарафшон массивидан “Муродилла Эрдонов” фермер хўжалиги пилла етиштирувчиси Анвар Нурмуродов 180 кило топшириб, 4.5 миллион ва Орзи маҳмудов массивидаги “Акром Абдуллаев” фермер хўжалиги пилла етиштирувчиси Юлдуз Аҳмедова 136 кило пилла топшириб, 3.4 сўм маблағ олди. 

Туманимиздаги барча пиллакорлар ўзлари кутган мўл ҳосилни олиб, режани ортиғи билан бажаришларига ишонамиз. 

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM