Даъво аризаси қаноатлантирилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

   Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судида даъвогар “Муродбек Барно Феруза” МЧЖ манфаатида жавобгар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга нисбатан МЧЖ томонидан 2020 йил ноябр ойидан 2021 йил май ойига қадар истеъмол қилинган электр энергия ҳисобини 100/5 ток трансформатори ҳисобида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги даъво аризаси  асосида қўзғатилган иқтисодий иши  кўриб чиқилди.

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига Каттақўрғон туман адлия бўлими даъвогар “Муродбек Барно Феруза” МЧЖ манфаатида жавобгар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхониси” акциядорлик жамиятига нисбатан (Қорадарё ЭТК фаолияти юзасидан) даъво аризаси билан мурожаат қилди. Даъво талабида жавобгар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасига даъвогар “Муродбек Барно Феруза” МЧЖ томонидан 2020 йил ноябр ойидан 2021 йил май ойига қадар истеъмол қилинган электр энергия ҳисобини 100/5 ток трансформатори ҳисобида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклатишни сўраган.

Суд тарафлар вакилларининг фикрини тинглаб иш ҳужжатларини ва мутахассис хулосасини ўрганиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Каттақўрғон туман адлия бўлимининг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида қарор чиқарди.

Йўлдош НОРБЕКОВ, 

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM