Бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ахборотлар

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш
Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди. Натижада, 2015 йил январ-август ойларида тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми     2016 йил шу даврга нисбатан 2 баробарга кўпайиб, 6 млрд. сўмни ташкил этди. Кредит маблағларининг 5,4 млрд. сўми ёки 90,0 фоизи узоқ муддатли кредитлар ҳиссасига тўғри келган.
Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага 6 млрд.сўм миқдорида микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсиш таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга жами 400 млн. сўм кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»              ПҚ-1047-сонли қарорини туманда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида туман банклари томонидан 1,3млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил              28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан ҳисобот даврида туман банклари томонидан                           708 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига 543 та янги ишчи ўринлари яратилган.
2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM