ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲАМ ИШ ЎРНИ ЯРАТИШ, ҲАМ КАСБ-ҲУНАРГА ЎРГАТИШ КЕРАК

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов, Каттақўрғон шаҳар ДХХ бошлиғи, туман прокурори Эркин Ахмеджонов ва ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари 3-сектор ҳудудидаги Олмазор маҳалласида “Самад Зулфия Гавҳар” ишлаб чиқариш тикувчилик кооперативида бўлди. 

Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов ушбу ишлаб чиқариш  кооперативи фаолияти билан 3-сектор ҳудудидаги маҳалла раисларини  таништириб ўтди ва ҳар бир маҳаллада мана шундай кооперативларни ташкил қилиш зарурати шу орқали ҳам иш ўрни яратиш, ҳам хотин-қизларни касб ҳунарга ўргатиш зарурлигини тушунтирди. 

Ушбу кооперативда турфа тайёр маҳсулотлар шу жумладан болалар ва аёллар кийимлари спорт ва бошқа турдаги кийимлари, чойшаблар, ёстиқ ҳамда кўрпалар тикилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM