Сайёр қабул – халқ билан очиқ ва фаол мулоқот

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш уларнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Айнан шу мақсадда бугун вилоят ҳокими бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Каттақўрғон туманидаги “Ёшлик истироҳат боғи”да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоятимизнинг Тойлоқ туманидан ташқари барча туманлар ва шаҳарларидан фуқаролар ўз мурожаатлари, муаммолари билан қатнашишди.

Каттақўрғонда ўтказилган бу галги қабулда фуқаролар томонидан асосан уй-жой билан таъминлаш, алимент пулини ундириш, соғлиқни сақлаш, бандликни таъминлаш соҳалари бўйича муаммолар билдирилди.

Олти соатдан ортиқ давом этган қабулда 891 нафар фуқаро ўзларини қийнаётган 1500 дан ортиқ муаммолари билан мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимлиги томонидан онлайн тизимда рўйхатга олиниб, атрофлича муҳокама этилди. Ҳар бир масала ижросига тегишлилиги бўйича масъуллар бириктирилди.

Қабул сўнгида бир ҳафтадан сўнг дастлабки натижалар вилоят ҳокимлигида муҳокама этилиши белгиланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM