Каттақўрғон тумани Мадраса маҳалласида жойлашган 23-мактабгача таълим ташкилоти яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Бугун 120 ўринли умумий қиймати 3,6 миллиард сўмлик ушбу объект қурилиши Отабек Шукуров бошчилигидаги “Зарафшон” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан қурилмоқда.
Бугун туманимизнинг ҳар бир гўшасида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари авж олган. Мақсад, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, болажонлар учун қулай шароитлар яратиш.