ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ ВА ДЕПУТАТЛАР ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ташаббуси билан биринчи марта бутун вилоят бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида Халқ депутатлари туман шаҳар Кенгаши депутатларининг қабули ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабул Каттақўрғон тумани Ёшлик истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими Жамшид Насриддинов ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди. Сайёр қабул давомида бандликка кўмаклашиш маркази томонидан "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

70 га яқин фуқаролар иштирок этган мазкур сайёр қабул депутатларнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўташда янада фаоллигини ошириш, қолаверса, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонуний ечим топишга хизмат қилади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM