Э Ъ Л О Н!

2023 йил  ғалла ҳосилидан навдорлик сифат кўрсаткичлари белгиланган  талабларга  жавоб берадиган  бошоқли дон уруғлари  етиштириш учун  қишлоқ хўжалик корхоналарини тўғри танлаб олиш мақсадида:

2022 йилнинг 8  август  куни Каттақўрғон  тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида ИХТИСОСЛАШТИРИЛАДИГАН ҲУДУДЛАРДА  бошоқли дон экинлари  уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 15 июлдан 5 августгача  тақдим қилишлари сўралади:

 

1.

Тендер комиссияси номига ариза.

2.

Фермер хўжалиги номидан тилхат.

3.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси.

4.

Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи-ходимлари тўғрисида маълумотнома.

5.

Ирригация бўлими маълумотномаси.

6.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман филиали томонидан берилган маълумотнома.

7.

Фермер хўжалиги  раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси).

8.

Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар).

9.

Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси).

10.

Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома.

11.

Туман Агроинспекцияси техник назорат бўлими томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.

12.

Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича  маълумотнома.

13.

Сўнги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича берилган маълумотнома.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йилнинг 5 август куни 18:00 да тўхтатилади.    

Қўшимча маълумотлар учун: 93-993-97-52 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

А.Ризонов, туман Қишлоқ хўжалиги

бўлими бошлиғи:                                   

Image_elon: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM