20-июл куни Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг 42-сессия йиғилиши бўлиб ўтди.

       Кун тартибида туманда ижтимоий соҳа муассасалар ҳолатини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатиш бўйича масалалар кўрилди. 

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3561 сон “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ҳамда 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғридан -тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198сон Фармонлари ижросини таъминлаш юзасидан Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутатлари ҳамда жамоатчилик назорати асосида танқидий ўрганиб, қарорда кўзда тутилган мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи буғини ҳисобланиб у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этадиган буғин эканлиги таъкидланган.

Шунингдек мактабгача таълим муассасаларида замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усуллари орқали билим ва кўникмаларини орттиришни, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи серҳаракат ишлар амалга оширилиши  ўз тасдиғини топди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM