“Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси ҳисобидан 2022 йилнинг I ярим йилдаги давомида Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ғолиб лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш бўйича МАЪЛУМОТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

 “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси ҳисобидан 2022 йилнинг I ярим йилдаги давомида Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ғолиб лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш бўйича МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёиида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли “Маҳаллий бюджет маблаглари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тугрисида”ги Қарори ижросига асосан туманимизда “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига 2022-йил 1-январь ҳолатига 693,6 млн сўм маблағ мавжуд бўлиб, 2021-йил бажарилган ишлардан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 79,9 млн сўм, 2022-йил маҳаллий бюджетнинг 5 % ҳисобидан 5 278,1 млн сўм, 2022-йил 1-январь ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2 712,0 млн сўм, 2022-йил И чорак маҳаллий бюджет даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 956,7 млн сўм жами 9 720,3 млн сўм маблағ ўтказилган.

Туманимиз фуқаролари томонидан жорий йилнинг февраль ойида жами 141 та лойиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан лоиҳа таклифлар ўрганиб чиқилди ва 30 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди, 111 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди.

Овоз бериш жараёнида фуқаролар ўз лойиҳа таклифини муносиб қўллаб қўвватладилар. Туманимиз бўйича овоз бериш жараёнига ўтказилган 111 та лойиҳа таклифлар учун жами 81 425 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 13 та лойиҳа ғолиб деб топилди, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-апрелдаги 197 сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини яна-да қўллаб-қўвватлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна тўртта лоиҳалар ғолиб деб топилди ва қўшимча 2 810,0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб 2022-йил 1-босқичида туманимизда жами лоиҳаларни амалга ошириш қиймати 11 950.0 млн сўм бўлган 17 та лойиҳа ғолиб бўлди. Жумладан:

-аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар - 1та;

-ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар - 1та;

-ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар - 4 та;

-қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар (симёғочлар ва трансформатор ўрнатиш) - 2 та;

-мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари - 2 та;

-умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 7 та 

(Ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган овоз бериш жараёни ғолиблари рўйхати 1-иловада)

Ушбу ғолиб лойиҳа таклифларни молиялаштириш учун ҳар бирига алохида ғазна ҳисоб-рақамлари очилиб “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан 11 950,0 млн сўм маблағлар тўлиқ молиялаштирилган. Лойиҳалар бўйича тендерлар ўтказилиб пудратчи ташкилотлар билан 11 835,9 млн сўмга шартномалар тузулган (114,1 млн сўм иқтисод қилинди) ва 4 384,4 млн сўм маблағлар шартномага асосан пудратчи ташкилотларга ўтказиб берилган. Бугунги кунда қурилиш ва маҳсулотлар етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича 2022-йил И ярим йилликда бажарилган ишлар 1 ва 1.1-иловага асосан, “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси маблағларини шакллантирилиши юзасидан бажарилган ишлар 2-иловага асосан, “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтилган маблағлар юзасидан бажарилган ишлар 3 ва 3.1-иловага асосан бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 30- июндаги КҚ-377-ИВ-сонли қарорига мувофиқ 2022-йил И ярим йилликда ғолиб бўлган айрим лойиҳаларнинг смета хужжатларини ишлаб чиқиш харажатлари учун 66 353 559,0 сўм маблағ етишмаганлиги сабабли “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш учун 4-иловага асосан лойиҳаларнинг ғазна ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш зарур.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM