“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Маълумки яқинда Давлатимиз раҳбари томонидан «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун имзоланди. Қонун чуқур муҳокамаларга таянган ҳолда маҳаллий ва хорижий ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ишлаб чиқилди.

Бугун туман ҳокимлигида вилоят Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия бошқармаси томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирокида Қонуннинг мазмун ва моҳияти, унинг давлат фуқаролик хизматини халқни рози қиладиган тизимга айлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритилди.

Иштирокчиларга қонунга белгиланган давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятларидаги чекловлар ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар ходимларни ишга қабул қилиш, фаолият самарадорлигини баҳолаш, рағбатлантириш борасидаги саволларга маърузачилар ва экспертлар томонидан атрофлича жавоб олдилар.

Шунингдек, туманда очиқ мустақил танловларни ўтказишда иштирок этадиган давлат органлари, ташкилотлари ҳамда туман ҳокимлиги суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида семинар-тренинг ҳам ўтказилди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM