2018 йил 29 сентябр куни Каттақўрғон тумани ҳокимининг “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди

Самарқанд вилоят ҳокимининг “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 21 сентябрдаги 625-сонли қарори тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 12 ва 13-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 348-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг
"2018-2019 ўқув йилида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 21 сентябрдаги 625-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

 

  ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг "2018-2019 ўқув йилида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 21 сентябрдаги 625-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:

Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси (Ф.Алимходжаев)га:

вилоятдаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, лицей ҳамда умумтаълим ўрта мактабларида (кейинги ўринларда ўқув муассасалари) чақириққа қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш, натижаларини умумлаштириб назорат қилиб бориш ва бу тизимни янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни кўриб бориш, ўқув муассасаларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига амалий ёрдам кўрсатиб бориши;

ўқув муассасаларида ўқувчилар билан чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқитилишини ўрганиб бориш ҳамда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида маърузалар, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказиб бориши;

ўқув муассасаларида ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолияти, уларнинг маиший таъминоти, уларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек қурол-аслаҳа, ҳарбий техника намуналари билан таништириш ва экскурсиялар ташкил этиб бориши;

туман ва шаҳарларда жойлашган ўқув муассасалари ўқувчилари билан шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб келган ҳарбийга мажбурлар билан Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириши;

Мудофаага кўмаклашиш “Ватанпарвар” ташкилотларига мутахассислар тайёрлаш, юбориладиган чақирилувчиларни саралаб олиш, уларни тиббий кўрикдан сифатли ўтказиш, битирган мутахассисларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафига тўлиқ юборилишини таъминлаш вазифалари топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (А.Худойбердиев), туман ҳокимлиги халқ таълими бўлими (Т.Отамуродов), тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари директорлари билан келишилган ҳолда тумандаги ўқув муассасаларида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” ишларини молиялаштириш ҳамда моддий-техника жиҳатдан таъминлаш ва ўқув-моддий базасини янада такомиллаштириш чорасини кўрсин.

4. Туман ҳокимлиги халқ таълими бўлими (Т.Отамуродов), тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари директорлари ва Каттақўрғон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими (У.Довуров) билан биргаликда:

тумандаги ўқув муассасаларида тегишли мутахассисликларга эга бўлмаган “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчилари ўрнига резервга бўшатилган офицерлар, оддий аскар ва сержант ҳарбий унвонига эга бўлган олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар билан таъминлаш;

чақирилувчиларни фуқаро муҳофазаси ва “Тиббий билим асослари” бўйича тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, бу борада олиб борилаётган машғулотларни самарали бўлишини таъминлаш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар, туман Ички ишлар ва туман Тиббиёт бирлашмаси билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ўқув муассасаларини “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани бўйича ўқувчиларга тўлақонли таҳсил бериш учун зарур бўлган жиҳозлар, анжомлар билан таъминлаш, ушбу муассасаларда ягона тўсиқ йўлакчаларини, саф майдончалари, мустаҳкам қурол сақлаш хоналари барпо этиш чораларини кўриш;

ўқув муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар орасида Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари, Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар мазмун-моҳиятини очиб берувчи анжуманлар, давра суҳбатлар ва учрашувларни ўтказиш;

“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани бўйича амалий машғулотлар самарали бўлишини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларини уларга яқин жойдаги ҳарбий қисмларга бириктириш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни асосида ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилиши, амалга оширилиши ва натижаларини назорат қилишга оид вазифаларни бажарилиши билан боғлиқ ишларни самарасини ошириш мақсадида ушбу вазифаларни ҳудудлар бўйича бажарилиши ҳолатини доимий равишда ўрганиб, натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш, камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга оширилишини назорат қилиб бориш;

чақирилувчиларни бугунги кунга қадар ўзбек халқи яратган тарбиявий тажрибаларга таянган ҳолда мустақил давлатга хос равишда етук тарбияланган комил инсон сифатида вояга етишига ҳамда уларда миллий онг ва тафаккурини, Давлати, Ватани ва Халқидан чин қалбдан ғурурланиш ҳис-туйғулари билан шакллантириш борасидаги тарбиявий тадбирларни ташкиллаштириш;

“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани бўйича амалий машғулотлар, ҳарбий спорт мусобақалари, кўрик танловлар самарасини ошириш мақсадида ушбу тадбирларни Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси, “Ёшлар иттифоқи” ва бошқа жамоат бирлашмалари вакилларини жалб этган ҳолда ўтказилишини ташкиллаштириш;

“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчи” ва “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши таълим муассасаси” кўрик танловларини ўз вақтида сифатли ўтказилишини назорат остига олиш вазифалари топширилсин.

5. “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” бўйича 2018-2019 ўқув йиллари учун тадбирлар режаси 1-иловага Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли олий ҳарбий билим юртларига 2019 йилда номзодларни танлаб олиш режаси 2-иловага, Ўқув муассасаларида
2018/2019 ўқув йили мобайнида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” ишларининг умумий аҳволини текшириш режа жадвали 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев, Каттақўрғон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи У.Довуров зиммасига юклансин.

 

 

Туман ҳокими                                                                    А.Бахрамов

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM