ОДАМ САВДОСИ ЖИРКАНЧ ЖИНОЯТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммолардан биридир. Афсуски, инсон ҳаётини тасарруф қилиш, уни олди-сотдига айлантириш айрим баднафс шахсларнинг доимий фаолиятига, мўмай даромад манбаига айланиб қолмоқда. Одам савдоси инсонни эркинлигидан маҳрум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишга маҳкум этиш, одамлар умрига зомин бўлишдек энг оғир ва жирканч жиноятлардан бири саналади.

Аксарият ҳолларда бу жиноят билан шуғулланувчи кимсалар ўз ўлжаларига шоҳона қулайликлар, мўмай пул топишнинг чексиз имкониятлари ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, уларни ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга олиб чиқиб кетишади. Оқибатда эса...

Юртимизда одам савдосига қарши курашиш, бу жиноят жабрдийдаларини ҳимоялаш ва реабилитация қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тегишли қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинган. Шунга қарамай, ҳар йили кўплаб ҳамюртларимиз одам савдоси қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, улар орасида аёллар, ёш болаларнинг борлигидир. Шундай экан, огоҳ ва ҳушёр бўлиш даркор.

Т.Алмаматов, ЖИБ Каттақўрғон туман судининг раиси.

А.Холбоев, вилоят судининг судьяси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM