Фуқаролик суди раиси Ахборот тингланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан 2022 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда навбатдаги вазифалари тўғрисида АХБОРОТИ

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2022 йил 30 сентябр кунига қадар одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари тўғрисида:

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига 2022 йил
30 сентябр кунига қадар 8788 та (2021 йил 9 ойида 4437 та ёки 4351 та кўп) фуқаролик ишлари келиб тушган, 2022 йил 30 сентябр кунига қадар 8085 та (2021 йил 9 ойида 4808 та ёки 3277 та кўп) фуқаролик ишлари кўриб ҳал қилинган. Шу жумладан, 6562 та (2021 йил 9 ойида 3693 та ёки 2869 та кўп) ишлар бўйича даъволар қаноатлантирилган, 857 та (2021 йил 9 ойида 656 та ёки 201 та кўп) ишлар бўйича даъволар рад қилинган, 258 та (2021 йил 9 ойида 293 та ёки 35 та кам) фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган, 344 та (2021 йил 9 ойида 166 та ёки 178 та кўп) фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилган, 11 та (2021 йил 9 ойида 60 та ёки 49 та кам) фуқаролик ишлари тааллуқлилигига кўра бошқа судларга юборилган, 1724 та фуқаролик ишлари қолдиқ бўлиб ўтган.

2022 йил 30 сентябр кунига қадар кўрилиб ҳал қилинган 4294 та ишлар бўйича жами 63 та (2021 йил 9 ойи давомида 130 та ёки 67 та кам) хусусий ажримлар чиқарилган.

2022 йил 9 ойи давомида туманлараро суди судьялари томонидан жами 160 та (2021 йил 9 ойи давомида 180 та ёки 20 та кам) ҳуқуқ-тарғибот ишлари амалга оширилган.

Каттақўрғон туман худуди буйча фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда:  Кўрилган фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда:

Меҳнат низоси 185та,

оила низолари билан боғлиқ 745 та,

уй-жой низолари 41 та,

битимлар билан боғлиқ низолар 1413 та,

ер низолари билан боғлиқ 93 та,

зарар билан боғлиқ низолар 17 та,

алоҳида тартибда кўрилган ишлар бўйича 47 та,

бошқа тоифадаги фуқаролик ишлари 31 та кўрилган.

Каттақўрғон шаҳар худуди буйча фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда:

Меҳнат низоси 27 та,

оила низолари билан боғлиқ 437 та,

уй-жой низолари 59 та,

битимлар билан боғлиқ низолар 1022 та,

ер низолари билан боғлиқ 15 та,

зарар билан боғлиқ низолар 11 та,

алоҳида тартибда кўрилган ишлар бўйича 32 та,

бошқа тоифадаги фуқаролик ишлари 8 та кўрилган.

  Пахтачи туман худуди буйча фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда:

Меҳнат низоси 50 та,

оила низолари билан боғлиқ 402 та,

уй-жой низолари 15та,

битимлар билан боғлиқ низолар 588 та,

ер низолари билан боғлиқ 7 та,

зарар билан боғлиқ низолар 13 та,

алоҳида тартибда кўрилган ишлар бўйича 65 та,

бошқа тоифадаги фуқаролик ишлари 41 та кўрилган.

  Оилавий ажримлар бўйича ФИБ Каттақўрғон туманлараро судига 2022 йил 9 ойи давомида жами 1110 та (2021 йил 9 ойида 947 та ёки 163 та кўп) никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар келиб тушган бўлиб, 653та (2021 йил
9 ойида 521 та ёки 132 та кўп) никоҳдан ажратиш ишлари қаноатлантирилган, 344 та (2021 йил 9 ойида 265 та ёки 79 та кам) фуқаролик ишлари рад этилган, 69 та (2021 йил 9 ойида 39 та ёки 30 кўп) фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган, 37 та (2021 йил 9 ойида 19 та ёки 18 та кўп) даъволар кўрмасдан қолдирилган.

Никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилишнинг асосий сабаблари таҳлил қилинганда (жами 947 та) оилавий келишмовчиликни, моддий жиҳатдан қийналганлик , фарзандсизлик , спиртли ичимликларни суистеъмол қилишлик , бошқа сабаблар , қайнона – келин муносабатлари, ва минг афсуски келин билан куёвнинг бир-бирига ишончсизликлари сабаб бўлмоқда.

Оилавий ажримлар масаласи бугун ё кечанинг гапи эмас. Бу борада ёзилмаган гап, уни босиб чиқармаган газета, мавзу янграмаган кўрсатув қолмади, ҳисоб. Мутасаддилардан сўрасангиз, “лойиҳалар амалга ошириляпти, яраштириш комиссиялари ишлаяпти”дан нарига ўтишмайди. Лекин мурғак қалбнинг тирик етим бўлиши замонавий жамиятда одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Хурматли депутатлар бугунги кунги ахборотдан фойдаланиб Сиз азизларга “Оилавий ажримларга асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?” савол билан мурожаат этмокчиман. Мазкур саволга ахолимиз томонидан урф-одатлар, қайнонанинг келинга солиқ солиши, куёвнинг эса келин томондан мулк таъма қилиши, келинларнинг ота уйига “гап ташиши”, телефон ва ижтимоий тармоқлар, ёшларнинг на фикрлаш, на пул топиш борасида мустақил эмаслиги, йигитларнинг ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилиши, қизларнинг эса “хўп”дан йироқлиги, диний билимдан бехабарлик, ўзаро ҳурмат тушунчасининг йўқолиши, бесабрлик, айбини тан олмаслик кабиларни санаб ўтишди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ажрашиш арафасида турган, ажрим қайд этилган оилаларнинг муаммолари бир-бирига ўхшамайди. Аммо ҳар бири ўз ечимига эга, ажримга қадар оилани сақлаб қолишнинг имконияти анча юқори бўлган. Қайнона-қайнота билан зиддият

Ислом дини ақидасига кўра, ота-онанинг хизматини адо этиш фарзандларнинг бўйнидаги қарздир, келиннинг эмас. Падар ва волида ўрнида кўрилган қайнона-қайноталар келиннинг хизматларини эҳсон, деб қабул қилишлари, келин эса уларга хизмат қилишни шараф, деб билиши керак. Бу муносабатлар замирида келинга уй хизматчиси сифатида қараш адолатдан эмас. Шу билан бирга, куёвнинг келин қалбида ўзининг қариндошларига нисбатан юксак ҳурматни шакллантира олиши, қизнинг тарбияси асосий аҳамиятга эга.

Ҳозирда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар ва қизлар учун ҳам
18 ёш этиб белгиланган. Ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 85,7 фоиз йигитлар ва 22,3 фоиз қизлар амалда 22 ёшдан кейинги никоҳни афзал кўришларини таъкидлашади. Демак, никоҳ ёшини ўзгартириш учун асос бор ва бу муҳим. Оилага қадар, ота-онанинг ўз фарзандларини фикран ва моддий мустақил қилишлари ҳам аҳамиятга эга.

Она бўлаётган келинларнинг 30 фоизи 15–19 ёш оралиғида эканлиги ҳам масаланинг энг оғриқли нуқталаридан бири. Ёш, жуда ёш онанинг уқувсизлиги натижасида ҳам оила бузилиши эҳтимоли ортади, ҳам фарзанд тарбияси катта сўроқ остида қолади.

Арабларда “Туяни қозиққа боғлаб, уни ем-хашак ва сувсиз қолдириб кетса ва туя арқонини узиб бировнинг экинидан ўтласа, айб туяда эмас, аксинча туякашда бўлади”, деган гап бор. Аслида ҳам аёлнинг, фарзандларнинг моддий таъминоти тўлалигича эр бўйнида эканлиги жамиятда қабул қилинган одатий норма. Куёвликка даъвогарлар отасининг пулига, оиласининг қудратига ишониб эмас, пешона тери, билими ва кучи билан мустақил, асосийси, ҳалол пул топиб, топганининг қадрига етадиган бўлганда “оила бошлиғи” деган номга сазовор бўлиши мақсадга мувофиқ.

Оилавий можароларнинг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, давлат ташкилотларининг ҳам бу борадаги масъуллиги оширилган. Мисол учун, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд ўртасида меморандум имзоланган.

Унга кўра, республикамиз барча ҳудудларида ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда ишлаш йўлга қўйилди. Бундан кўзланган асосий мақсад — жиддий ўйламасдан ажрашишга қарор қабул қилган оилалар билан профилактика ўтказиш ва уларнинг фарзандлари манфаатларини ҳимоя қилишдир. Бунинг самараси ўлароқ, жорий йил давомида ажрашиш учун ариза топширган 99 нафар оиланинг жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди.

Аммо, ажрашиш расмийлаштирилмаган ҳолатларда, яъни сунъий тўсиқлар қўйилиши, оиланинг норасмий ажрашувга рози бўлиб, шаърий талоқ билан кифояланиб, алоҳида яшашига халақит қилмаяпти. Ваҳоланки, норасмий ажрашувлар оқибатида аёл ва фарзанднинг ҳуқуқлари қадрсизланади, “онаси ўпмаган қизга уйланган” куёвнинг бўйнидан алимент мажбурияти ҳам соқит бўлади. Ёки воқеалар ривожи йигитнинг зиёнига ишлаб, унинг кейинги турмушига ҳам салбий таъсир қилади.

Баён қилинган ҳолатлар судларининг одил судловни оғишмай амалга ошириш борасидаги ишлари жадаллаштириш, судьяларнинг билимларини ошириш, уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ишларни белгиланган процессуал муддатларда кўриб чиқиш, суд қарорларини барқарорлигини таъминлаш, апелляция, кассация инстанциялари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб, келгусида жамоатчилик институтларидан самарали фойдаланиб, оилавий ажримларни олдини олиш бош мақсадимиз бўлиб қолаверади.Ахборотимнинг якунида Мухтарам Юртбошимизнинг “Оилага эътибор - ўзлигимизга эътибордир” деган пурмаъно сўзлари билан якунламокчиман.

Т.М.Курбанов, Фуқаролик ишлари бўйича

Самарқанд вилоят Каттақурғон

туманлараро суди раиси.                                        

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM