Каттақўрғон тумани ҳосилдорлик бўйича вилоятда биринчи, пахта етиштириш ҳажми бўйича иккинчи ўринга кўтарилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бу йил эрта баҳорда каттақўрғонлик бободеҳқон фермерлар 10750 гектар майдонга чигит қадаб, машаққатли меҳнатлари ва ерга берган меҳрлари самараси эвазига қарийб 40 минг тонналик хирмон бунёд этди. 

Ҳалол ва машаққатли меҳнат ортидан юксак хирмон яратган "Каттақўрғон кластер" кластери ва Элмурод Қурбонов, Марди Султонов, Алишер Навоий, Жума Ҳайитов, Ўзбекистон, Охунбобоев, Мирзо Улуғбек ҳудудлари ва  “Болтабек”, “Темир Зиё”, “Неъматобод”, “Ҳумо”,"Ўткиржон Қудратов" ва "Талимардон Диёр"каби фермер хўжаликлари биринчи теримда режани ортиғи бажарди. "Дил Алишер АУШ" фермер хўжалиги эса 61 центнер ҳосил олишга эришди. Туманда ўртача ҳосилдорлик 37 центнерни, 50 центнердан ошган фермер ва 60 центнердан ошган далалар бор. 

Улкан хирмон яратилишида ўз ҳиссасини қўшган барча қишлоқ хўжалигига алоқадор инсонларнинг ҳиссаси беқиёс. 

Ғалаба муборак, Азиз Меҳнаткашлар!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM