ОҒУФУРУШГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Каттақўрғон шаҳар «Гўзалкент» маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлди.

Судья Ф.Саломов раислигида ўтган суд мажлисида С.Х.га жиноят ишини кўриб чиқилди. Судда маълум бўлишича Каттақўрғон шаҳрида туғилган фуқаро С.Х товуқхонасини устига, махсус ёғоч яшик ясаб, унинг ичига 2 туп «Каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги вилоят миқёсида ўтказилаётган «Қорадори-2022» махсус тадбири давомида Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан аниқланган.

Суд, судланувчи Х.Сга тергов органи томонидан қўйилган айбловларни муҳокама қилиб, Х.Снинг тақиқланган «каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиш ва етиштиришда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Судланувчи С.Х Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 (бир) йил 2 (икки) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бузоқнинг қочар жойи самонхона, эгрининг борар жойи қамоқхона, деб бежизга айтишмаган экан. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM