Президентнинг ПҚ-408 Қарорига кўра, Каттақўрғонда 9 маҳаллада ички йўллар, 22 та маҳаллада ичимлик суви ва 1 та маҳаллада электр энергияси яхшиланади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–408-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Каттақўрғонда 15.2 миллиард маблағ эвазига 9 маҳаллада ички йўллар, 22.7 миллиард маблағ эвазига 22 та маҳаллада ичимлик суви ва 250 миллион маблағ эвазига 1 та маҳаллада 100 та таянч устунлари ва 2 дона трансформатор ўрнатилади. 

“Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосидаги туб ислоҳотлар энг чекка қишлоқ ва ҳар бир хонадонга кириб бориши ва натижада халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлишини таъминлашдир.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM