Ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига кўра, жойларда давлат идоралари томонидан аҳолининг муаммоларини қисқа фурсатларда жойида бартараф этиш юзасидан самарали тизим йўлга қўйилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси томонидан ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолининг муаммоларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи вилоятимизнинг битта шаҳар ва ўн иккита туманида ўз иш фаолиятини олиб бориб, аҳолига яқиндан кўмак бермоқда.

Мазкур ишчи гуруҳи вакиллари куни кеча туманимизда ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан туман ҳокимлигининг фаоллар залида бўлиб ўтган йиғилишни туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов очиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами, давлат идораларининг одамлар олдидаги масъулияти ҳақида тўхталди.
Йиғилишда  69 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилишаётган 260 мингдан зиёд аҳолининг кундалик турмуш тарзи, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини топиш, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш юзасидан вилоят, туман жамоатчилик вакилларидан иборат 69 та  ишчи гуруҳлари тузилди. Улар туман ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, мавжуд муаммоларни, ўрганадилар.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти адмнистирацияси масъул ходими Уйғун Рўзиев мамлакатимизда халқ розилигига эришишдек одилона сиёсатнинг одамларимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапириб, ишчи гуруҳи вакиллари ҳудудлардаги аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш баробарида ижтимоий соҳа объектларидаги шарт-шароитларни ҳам ўрганишларини ва мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш чора-тадбирларини кўришини эътироф этди.Айни пайтда ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM