Профессионал таълим тизимида ёшлар етакчисининг янгича ислоҳотлари

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги Қонун мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги асосий тамойилларини белгилаб бериб,  ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, истеъдодини юзага чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда. Ёшлар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб аъзоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси барчамизнинг кундалик фаолиятимиз мезонига айланиб улгурди десам муболаға бўлмайди.

Бугунгу глобаллашув жараёнлари шиддатли ривожланиб бораётган даврда барча жабҳаларда бўлгани каби Каттақўрғон туман 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқувчи-ёшларнинг таълим тизимида янгича ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида касб-ҳунар мактаби маъмуряти, туман ҳокимлиги, ИИБ ходимлари ҳамда 2-секторга қарашли 15 та маҳалла ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда йиғилишлар, маҳаллаларда сайёр қабуллар, турли хил семинарлар,  учрашувлар, беш ташаббус олимпиадаси доирасида ўтказиладиган турли-хил кўрик-танловлар, интеллектуал ўйинлар ҳамда мусобақаларни ўтказилмоқда.

  Бугунги кундаги олий мақсадим ўқувчи-ёшларни олий таълимга, касб-ҳунарга йўналиштириш,касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни  бандлигини  таъминлашда, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантиришда ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишда ҳамда ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш. Шунингдек, хориждаги ватандошлар билан ишлаш, халқаро ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро доирада тажриба алмашиш тизимини янада такомиллаштиришдир.

  Юлдуз АБДУЛЛАЕВА,

Каттақўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби ёшлар етакчиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM