Мактабгача таълимга янги раҳбар тайинланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

    Бугун туман мактабгача таълим бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов иштирок этиб, соҳа ходимлари ва мутасаддиларини олдида турган долзарб масалалар ҳақида гапирди.

    Кейинги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим тизими ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, фарзандларимизни таълимнинг илк босқичига қамраб олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган жадал ишлар олиб борилмоқда.
 

  Айтиш керак, туман мактабгача таълим тизимида ҳали ечимини кутаётган муаммолар талайгина. Йиғилишда бунинг учун барча мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган раҳбарлару тарбиячи, педагоглар асосий эътиборини баркамол авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифага сидқидилдан ёндошишлари лозимлиги эътироф этилди.
   

Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Нигора Садинова соҳа ривожи йўлида ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёз ва имкониятлар кўлами ҳақида гапирди. Бошқарма бошлиғи  шу пайтга қадар Мактабгача таълим вазирлигида масъул вазифада ишлаб келаётган Алқаров Тоштурди Эсиргаповични туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига тайинланганлиги тўғрисидаги Мактабгача таълим вазирининг буйруғини ўқиб эшиттирди.
    Йиғилишда галдаги вазифалар, соҳа ходимлари олдида турган долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM