Янгиобод биринчи сектордаги шароити оғир маҳалла

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида “хонадонбай” ўрганиб, имкон қадар жойида ҳал қилиш Оққўрғон тажрибаси доирасида давом этмоқда.  

Хусусан, бугун туман ҳокими ва Халқ қабулхонаси мудири бошчилигидаги ишчи гуруҳ муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида Янгиобод маҳалласи Янгиобод қишлоғида аҳоли билан учрашиб, жойлардаги муаммоларни кўрди. Шу ўринда қишлоқда 6 километр ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланган. Шунингдек, мавжуд 100 кВа ли трансформатор пункти таъмирланиб, 100 кВа ли янги трансформатор пункти ўрнатилиши ва ўрганиш давомида қишлоқдаги ички кўчаларни тошлаштириш режалаштирилди. 

Каттақўрғон туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими доирасидаги ўрганишлар тумандаги Омонкалхат, Мўллакўрпа ва Чиғатой маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

 Bizni kuzatib boring.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM