Сессия: Табиат ресурслари инспекцияси томонидан 202 нафар ҳуқубузарларга нисбатан 198.540.000 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман Табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи Санъат Сайидовнинг туманда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 1 февралдаги 14-сонли бўйруғига асосан

Каттақўрғон туман Табиат ресурслари инспекциясида 5 нафар давлат инспектори фаолият юритиб келмоқда жорий йилнинг май ойига қадар Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун талаблари ижроси юзасидан кўзатув рейд тадбирлари давомида жами 202 нафар ҳуқубузарларга нисбатан 198.540.000 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан;

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолати бўйича 96 та фуқарога жами 36 100 000 сўм жарима қўлланилган.

Биохилмахиллик йўналиши бўйича 32 та хуқуқбузар фуқарога жами 53 700 000 сўм Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 21 570 000 сўм жарима қўлланилган

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликлари ва атмосфера хавосини муҳофаза қилиш  йўналиши бўйича 69 та хуқуқбузар фуқарога жами 82 410 000 сўм жарима, зарар қўлланилган.

Бундан ташқари туман ҳудудида фаолият юритаётган 226 та хужалик юритувчи субектлар томонидан атроф муҳитни ифлослантирганлиги чиқинди жойлаштирганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори хамда 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига асосан 314 000 000 миллион сўм копменсасия тўловлар ўндирилди ва апрел ойида туман инспекцияси томонидан прогноз кўрсаткич ортиғи билан бажарилган.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш йўналиши бўйича жорий йилнинг ҳозирги кунигача туманда ҳудудида 26 та ноқонуний чиқиндихоналар давлат инспекторлари томонидан аниқланиб махсус техникалар жалб қилиниб чиқиндилар бартараф қилинган ушбу чиқиндиларни асосий ташланиш ҳолатлари маҳалла ҳудудларидаги йўл чети ва  канал коллектор ёқаларида купроқ қурилиш ва маиший чиқиндилари ташлаш ҳолатлари аниқланган бўлиб  ер эгалари маҳалла ҳамда корхона ташкилотларга тегишли хатлар берилган ва тушунтириш тарғибот ишлари давлат инспекторлари томонидан олиб борилмоқда. 13 марта ижтимоий тармоқлар ва 4 маротаба телеведение орқали чиқишлар қилинди.  2 маротаба марофонлар ўтказилди. Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташалаш ҳолатини аниқлаб тегишли чоралар кўришда кенг жамоатчилик назорати ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида доимий алоқалар ўрнатилиши ҳамда туман ҳокимлиги томонидан бериладиган кўзатув камералари ёрдамида самарали ишлаш механезимлари ташкил этилади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-қарорига асосан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида, Тиббиёт бирлашмасида, деҳқон бозорларида,  хамда хўжалик юритувчи субектларда чиқинди контенирлари ўрнатиш ва чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойлари тўғри ташкил қилинмаган ва қарор талаблари лозим даражада бажарилмаган, “Анваржон Безнес Инвест” МЧЖ Каттақўрғон туман бўлими билан шартномалар расмийлаштириш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони билан бутун мамлакат миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбиқ этилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган ва қуйидагиларни назарда тутади:

- дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;

- кўчатхоналар сонини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш;

- ҳудудларда "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни барпо этиш;

- дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш;

- ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаш, бу борада рағбатлантириш механизмларини кенг жорий етиш;

- дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини янада ошириш каби ишларни амалга ошириш назарда тутилган.

2021 йил 9 сентябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ етиш ва ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари екиш бўйича аниқ белгилаб берилган вазифалар ижроси таъминлаш бўйича туманнимиз ҳудудида 2021 йил куз ҳамда 2022 йил баҳор мавсўмларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманнимизда жами 1 млн. 775 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда бута гул кўчатлари екилиши режалаштирилган.

Шундан, 2021 йил куз мавумининг “долзарб 40 кунлик” давомида

484 минг 200 дона ҳар хил турдаги кўчатлар екилиши режалаштирилган бўлиб, амалда долзарб 40 кун мобайнида 501 минг дона ҳар хил турдаги кўчат экилди ва белгиланган режа 101 фоизга бажарилган. 2022 йил баҳор мавсўмида 807 минг 500 туп турли ҳил манзарали ва мевали кўчатлар екилиши режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 908 минг 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди. 2023 йил “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида туманимизга бахор мавсўмида 807 минг 500 дона режа белгиланган бўлиб, туманимиз шу кунга қадар 901 минг 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, режа 101 % га бажарилди. Шундан, мевали дарахтлар 470 000 дона, манзарали ва бўта гул кўчатлари 120000 дона, ҳинд сирини 657 дона, вингиря арчаси 112 дона,чинор кучати 164 дона,қирим қарағайи 559 дона, узум 165 000 дона, нок 210 дона, ёнғоқ 6228 дона, қаламчалар 44734 дона ва кўплаб дарахтлар экилган.

Ушбу экилган кўчатлар туман Табиат ресурслари инспексиясининг давлат инспекторлари томонидан махсус планшет орқали ҳар бир экилган мевали ва манзарали кўчатларни ҳатловдан ўтказиш бўйича моддий техник база яратилиб, экилган кўчатлар лакацияси олиниб махсус базага киритилди ҳамда ҳозирги кунда экилган дарахтлар назорат қилиб борилмоқда.

Туман худудидан ўтувчи Жума - Каттақўрғон йўлининг икки ён томонига 240 000 дона манзарали кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди. Ушбу экилган кўчатларни суғориш учун 6 дона артизан қудуқлари қазиш ишлари олиб борилмоқда ва ҳозирда 2 донаси ишга туширилган хозирда хаво харорати ўта иссишини инобатга олган холда кўчатларни суғоришни тонг сахар ёки кеки пайт суғориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Жорий йилни шу кунига қадар 8 нафар корхона ташкилотга мансабдор шахсларига нисбатан дарахтларни сақлаш парвариш қилиш қонун талабларини бажармаганлиги корхона худудида ва бириктирилган худудларда экилган мевали манзарали кўчатларни қуритганлиги сабабли 26400000 сўм миқорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Сиз ҳурматли депутутлардан ва кенг жамаотчилигимиздан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787 қарорига асосан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида, Тиббиёт бирлашмаси, деҳқон бозорларида ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субектларда чиқинди контенерлари ўрнатиш ва чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойлари  ташкил этиш туман ҳокимлиги туман молия бўлими доимий назоратга олиниши, экилган дарахтларни парвариш қилиш, сақлаб қолиш, ва қуриб қолишининг олдини олишда бевосита жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ҳамда тарғибот ташвиқот ишларини амалга ошириш.

2023 йил куз мавсумида кўчат екишда йўл қўйилган камчиликларни инобатга олган ҳолда мавсумга тайёргарлик кўриш ва ташкиллаштиришда ҳамда уюшқоқлик билан ўтказиш;

Кўчат экиш дислокациясини ҳаққонийлигини таъминлашда, кўчатларни керакли жойга экиб, эҳтиёткорлик билан режалаштиришда ва мувофиқлаштиришда;

Манзилли дастурда белгиланган кўчат турлари тақсимоти бўйича дарахтларни экилишга эътибор қаратилишига тажрибаларингиз билан улашишларингизни илтимос қиламиз ва амалий ёрдамларингизни сўраймиз.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM