«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис»

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғоналарга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. 

Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини Каттақўрғон туманида таъминлаш мақсадида "Каттақўрғон Электро Техника Заводида" туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Норбой Жўлматов бошчилигида Савдо-саноат палатаси туман бўлими, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда туманда фаолият юритаётган салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида «20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Президент томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва уларга молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлиги бўйича таклифлари тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, иштирокчилар "Электро Техника Заводи" фаолияти билан танишди.


 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM