Хусусан, Файзикент маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нурқувват Исломов ҳам 50 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатди.
Маълумот ўрнида, ушбу батареялар орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг хонадон эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиш ҳам назарда тутилган. Ҳозирда электр тармоқлари корхонаси билан аҳолига сотишни амалга ошириш ҳужжат ишлари олиб борилмоқда.