Ҳозирда ушбу соҳа жадал суратларда ўсиб бормоқда. Умуман олган ИТ соҳа мутахассисларининг юқори даромад олишлари ҳеч кимга сир емас. Сиз бу соҳада ишлашингиз учун ҳеч қандай диплом ҳам талаб қилинмайди.
ИТ соҳаси бу – бугун ва келажак. Ушбу соҳани яхши ўрганган одам нафақат Ўзбекистонда, дунёнинг исталган бурчагида ҳам иш топиб, жуда яхши яшайди.
Каттақўрғон туман “Рақамли технологиялар ўқув маркази” раҳбари Фарруҳ Насриддиновнинг сўзларига кўра, марказ ўқитувчиси Ғиёс Шокиров ҳозирда 50 нафар ёшларга веб дастурлаш сирларини ўргатмоқда.