ПРЕСС – РЕЛИЗ

Каттақўрғон туман туманида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга мўлжаллаб бунёд этилган уй-жойлар ва бир қатор ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирлар тўғрисида П Р Е С С – Р Е Л И З
Каттақўрғон тумани, 2018 йил 15 декабрь 

    Туманда кейинги бир йилда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Хусусан, жорий йил биргина ижтимоий соҳада умумий инвестиция қиймати 35.6 млрд. сўм лик қурилиш бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун қиймати 5.7 млрд. сўмлик 3 та, халқ таълими тизимида 10.6 млрд. сўмлик 7 та, мактабгача таълим тизимида 19.4 млрд. сўмлик 5 та, спорт-соғломлаштириш соҳасида 1.1 млрд. сўмлик 1 та объект қуриб фойдаланишга топширилди. Жумладан, Тиббиёт бирлашмасига қарашли 80 ўринли терапия ва 40 ўринли болалар бўлими, Мойбулоқ қишлоғида Оилавий поликлиника қуриб фойдаланишга топширилди. Халқ таълими тизимидаги  2, 20, 39, 46, 60, 91, 98-сонли умумий ўрта таълим мактабларида, 16, 30, 33 , 34, 43, 46, 60-сонли мактабгача таълим муассасаларида янгидан қурилиш ва капитал реконструкция ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 24-умумий ўрта таълим мактаби учун спорт зали қурилди.

    “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжинеринг компанияси буюртмаси асосида умумий қиймати 21.5 млрд. сўмлик 122 та 2 сотихли 3 хонали арзон уй-жой, умумий қиймати 16.1 млрд. сўмлик 16 та хонадондан иборат 2 қаватли 8 та уй-жойлар қурилди. Ушбу қурилиш ишларининг жами қиймати 37.6 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

    Бундан ташқари маҳаллий бюджет ҳисобидан 6.6 млрд. сўм маблағ қурилиш-ободонлаштириш ишларига ажратилган бўлиб, ушбу маблағларнинг марказий шифохона ҳудудида қўшимча бино қуриш, туман марказий истироҳат боғини таъмирлаш ҳамда туман ҳокимлиги биноси атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, нурли мусиқий фавворалар қуриш, янги боғ ташкил қилиш каби ободонлаштириш ишларига, 30 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш ишларига, 22 км сув иншоотларини реконструкция қилиш ишларига, 17 та кўп қаватли турар жойлар инфраструктурасини яхшилашга сарфланди. Жумладан, 6 та болалар майдончаси, 9 та ҳожатхона, 241 п/м ирригация тизимини таъмирлаш, 

1540 кв.м уй олди қисмидаги йўлаклар (тратуар) ни таъмирлаш, 65 та кўча ёритиш мосламалари ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, аҳолини маданий ҳордиқ олиши учун шароитларни яхшилаш мақсадида туман марказий истироҳат боғи капитал таъмирланиб, 2 та нурли мусиқий фаввора фойдаланишга топширилди ҳамда туман марказида 70 сотих ер майдонида янги боғ ташкил этилди. 

    Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан “Сувоқова” ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Мавжуд ичимлик суви каналлари ва насослари таъмирланди. 5.6 км янги сув қувурлари ўтқазилди. 

    Жорий йил туманда 38.8 км узунликдаги йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бажарилди, 39.5 км ички йўллар тош йўлга айлантирилди. Каттақўрғон туман Йўллардан фойдаланиш ДУК га йўл қурилишида фойдаланиладиган янги замонавий техникалар харид қилинди. 

    Туманда газ таъминотини яхшилаш бўйича 2.5 км янги газ қувурлари тортилди, 10 дона янги ГРП ўрнатилди, Қоракўлча қишлоғи газлаштирилди.

    Электр таъминоти тизимини яхшилаш бўйича жорий йил давомида 7.8 км паст кучланишли, 4.5 км юқори кучланиш ҳаво электр тармоқлари реконстукция қилинди, электр таянч устунларнинг 186 дан ортиғи алмаштирилди. 7 дона янги трансфарматорлар ўрнатилди, 76 та трансфарматор пунктлари мукаммал таъмирланди. Шунингдек 206 та тунги ёритиш чироқлари янги тежамкор лампаларга алмаштирилди.

    Туманда саноатни ривожлантириш ҳамда инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида юқори кучланишли “Оқдарё” ним станциясидаги 6.3 мегаваттли трансформатор ўрнига 16 мегаваттли трансформатор ўрнатиш учун қиймати 12 млрд. сўмлик лойиҳани амалга ошириш жараёни якуний босқичига етказилди.  

Каттақўрғон туман ҳокимлиги мутахассиси Масариддин Расулов.

Мурожаат учун телефон: 91 545-32-24

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM