Туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

2018 йил 15 декабр куни Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси   Қонунчилик палатасининг навбатдаги 47- қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши депутати Қамариддин Ахмедов олиб борди.

Сессия ишида  "  Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича республика Ишчи гуруҳи томонидан туманда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида" ги масала муҳокома этилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан туман ҳокимининг барча мажмуалар бўйича ўринбосарлари сўзга чиқиб, аҳолининг мурожаатлари ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан олиб борилган ишлар ва чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот берди.      

Сессия ишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган одилона сиёсатнинг бош мақсади – одамлар розилигига эришишдек улкан масъулият барча давлат идораларининг асосий вазифаси эканлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, сессияда иштирок этган Республика Бош прокуроратураси вакили И.Нуриддинов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  С.Арзиқуловлар иштирок этдилар.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM