Мурожаатлар ҳал этилмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

    Ҳафтанинг ҳар сешанба куни туман ҳокимининг фуқароларни мурожаатларини қабул қилиш куни. Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов томонидан ҳар бир фуқаронинг мурожаати чуқур ўрганилмоқда. 

    Қабул давомида тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари, сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишиб, ҳар бир муаммо жойида бартараф этилмоқда. Айрим муддат талаб этадиган мурожаатлар қатъий назоратга олинмоқда.
   

- Мен яқинда доришунослик институтини тугатдим, — дейди Қиёт қишлоғида яшовчи фуқаро Санжар Зиёдуллаев. — Мен дорихона очмоқчиман. Шу масалада мурожат қилдим. Мени мурожаатим ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам бериш учун тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. 
 

  Қабул давомида аҳоли томонидан қишлоқларда мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари 100 га яқин масала юзасидан мурожаатлар тушди. Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан рўйхатга олиниб, ечимини топиш учун ижрога қаратилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM