Халқ қабулхоналарига автомашиналар топширилди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарига Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан "Cobalt" автомашиналари топширилди.

Тантанали тадбирда Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларни қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланганлигини таъкидланди. Тадбирда хизмат машиналар калитларини Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, вилоят прокурори Ф.Зуфаров, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узоқовлар топширди.

- Бизга берилган хизмат автомашинаси ишимизни яна ҳам енгиллаштиради, - дейди туман Халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев. - Сабаби, энди туманимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш орқали ўрганиб ҳал этиш имкониятини кенгайтиради. Бу эса Президентимиз фармони ижросини тўла-тўкис таъминлайди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM