Наврўз айёмига ҳозирлик қизғин

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Айни пайтда мамлакатимизда халқимизнинг севимли айёми, тарихи узоқ минг йилликларга тенгдош Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан туманимизда ҳам бу борада аллақачон тараддуд бошланиб кетган.

Шу муносабат билан туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов янгиланиш ва ёшариш фасли, миллий қадриятларимиз, ўзлигимизни ўзида мужассам этган Наврўз айёмини туманнинг барча гўшаларида юқори кайфият ва савияда ўтказиш лозимлигини таъкидлади. Бу борада барча масъул мутасаддиларга ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига кўра раҳбарий топшириқларни берди.

Наврўз - ҳақиқатдан ҳам хал­қимиз орзиқиб кутадиган бебаҳо қадриятларимиздан. Табиатнинг уйғониши, йил боши. Ушбу байрамда одамлар қиру адирлар, кенгликларга чиқиб шоду хуррамлик қилишган. Ана шу анъаналарга амал қилинган ҳолда бу йил Наврўз шодиёналари туманимизнинг барча шаҳару қишлоқларида, маҳаллаларда халқ сайли тарзида нишонланиши белгиланди. Ҳар бир ҳудудда миллий удумларимизни ўзида уйғунлаштирган саҳна ва майдонларда халқимизни хурсандчилик қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади. Баҳорий таомлар кўргазмаси, миллий ўйинлар бўйича мусобақалар ташкил этилиб, байрам дастурлари намойиш этилади.

Йиғилишда меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ижтимоий ҳимояталаб оилаларга кўмаклашиш каби масалалар ҳам ташкилотчиларнинг диққат марказида бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM