Камчиликлар бартараф этилди

ST ижтимоий тармоғида,Каттақўрғон туманидаги 34-мактабда ташкил этилган каратэ тўгараги қатнашчиларининг ота-оналари томонидан тўгарак машғулотлари кеч соат 18 дан 20 гача бўлгани учун бу вақтда мактаб спорт залини ёритиш тизимидаги муаммолар борлиги сабабли фарзандлари машғулотлар давомида қийналишаётгани баён этилган бўлиб, тегишли мутасаддилар спорт залини ёритиб берсин, деган мазмундаги мақола эълон қилинган эди.
Ушбу мақола  юзасидан 34-мактабнинг спорт залида тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан ўрганиш ишларини олиб борилди. Мақолада кўрсатиб ўтилган ёритиш тизимидаги муаммолар шу жойнинг ўзида зудлик билан бартараф этилди. Энди спортчи болалар машғулотлар олиб боришлари давомида бундай муаммолар бўлмайди. Яратилган шарт-шароитдан болалар   ҳам,ота-оналар ҳам бирдек хурсанд.
Айтилган камчилик тезда бартараф этилди.Шу ўринда, ҳурматли ота-оналаримизни бир гапга эътиборларини қаратмоқчи эдик. Шу арзимаган ҳаракат билан бартараф этилиши мумкин бўлган муаммони дунёга жар солмай туриб туман халқ таълими бўлимига ёки бунга ҳам кўнглингиз тўлмаса, туман ҳокимлигига мурожаат қилиш орқали ижобий ҳал қилса бўлар эдику.
Санжар Қаландаров мураббийлик қилаётгантўгарак иштирокчилари эндиликда ёруғ спорт залида мазза қилиб машғулот ўтишмоқда. Бу тўгарак иштирокчилари орасидан келгусида нафақат Ўзбекистон балки Осиё ва Жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига тилакдошмиз.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM