Ноқонуний иш-келтирар ташвиш

Мен 1999 йилда Алижон ҳудудидаги собиқ “Ленинизм” колхозининг пахта экиладиган ер майдонларидан 16 сотих ерни уй-жой қуриш учун хўжалик раисининг қарори билан олган эдим. Бу ерда 2010 йилгача қурилиш қилмаганлигим учун туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинди. Мен 4 нафар фарзандим билан ота уйида яшардим. Алоҳида яшаш учун уй-жой қураман деб, юқорида кўрсатилган 16 сотих ерни ўзбошимчалик билан эгалладим. Шу ернинг 352 квадрат метр қисмида ноқонуний равишда уй-жой бошлаб, 2016 йилда қуриб тугалладим. Лекин ноқонуний қурган уй-жойимни буздириш учун суд қарори чиқди.
Жорий йилнинг март ойида туман ҳокими А.Бахрамов билан учрашиб, ушбу масала юзасидан сухбатлашдим. Ҳоким менга ушбу уй-жой аслида пахта ва ғалла экинлари экиш учун ажратилганлигини тушунтирди. Туманимизда кейинги 2 йил давомида бир қатор саноат корхоналарини қурилиш режалаштирилиб, уларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилгалигини, ушбу ерда ҳам пахта хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналар қурилиши бошланганлигини, келгусида ушбу корхоналарда менинг каби кўплаб кишиларнинг фарзандлари ишлашини, иш излаб чет элларда сарсон-саргардон бўлиб юрмаслигини, айтди. Менга эса уй-жой қуриш учун қонуний равишда ер ажратиб беришини, бу уй-жойда оилам билан ҳеч қандай низосиз яшашим мумкинлигини ва уй-қуриш учун ёрдам кўрсатишини тушунтирди. Ҳокимнинг тўғри маслаҳатидан менинг тасаввурим ўзгариб, ноқонуний иш қилганлигимни тушундим. Орадан 7 ой ўтиб, айтилган гапларнинг барчаси амалга оширилди. Менга қонуний тартибда ер ажратилиб, қурилиш материалларидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Бундай нафақат мен, балки Алижон қишлоғида яшовчи барча фуқаролар, ноқонуний равишда уй-жой қурмаслигини, ноқонуний иш ташвиш  келтиришнни тушуниб етди. 
Ҳурматли ҳокимимиз Аъзамхон Усмонович менга қилган яхшиликларингизни барчаси учун сиздан миннатдорман.
Роман Джалилов.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM