Корхонанинг экспорт салоҳияти ошмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқимиз ипак қуртини етти хазинанинг бири, дея алоҳида эъзозлайди. Зотан, марвариддек оппоқ пилла ҳам, шойи, атлас, адрас каби кўркам матолар ҳам табиатнинг мўъжизаси бўлмиш ипак қурти маҳсулидан яралади. Фақат у пиллачининг қалб қўри, мислсиз меҳнати эвазига бунёд бўлади.

Туманда ҳам пиллачиликни ривожлантириш соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йил бошида туманда 369 гектар тутзорлар мавжуд бўлган бўлса, йил давомида яна 572 минг туп тут кўчатлари экилди. Келгуси 2020 йилда эса яна 100 гектар тутзор барпо этиш режалаштирилган. 
Жорий йил туманда етиштирилган 338,7 тонна  пилла хом ашёси тўлалигича "Кумуш тола" корхонаси томонидан шу ернинг ўзида қайта ишланади. Ҳозиргача корхона томонидан 350 минг АҚШ долларига 14 тонна ипак момиғи, 680 минг АҚШ долларига эса 17,9 тонна ипак толаси Хитой ва Эрон давлатларига экспорт қилинди.
Бу йил тумандаги 4626 хонадонда пилла етиштирилди. Пиллакорларимиз туман хирмонига ўз ҳиссаларини қўшиш билан бир қаторда яхшигина даромадга ҳам эга бўлишди. 
2020 йилда туманда янада кўпроқ пилла хом ашёси етиштириш ва уни қайта ишлаб, хорижга экспорт қилиш режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM