Янги хизмат автомашинаси берилди

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан Каттақўрғон тумани ҳудудида 5 мартдан 20 мартга қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги” тадбири ўтказилмоқда. 
Ташкил этилаётган тадбирларда тумандаги корхона-ташкилотлар, мактаблар ва таълим муассасалари, маҳаллалар ва жамоатчилик вакиллари, қолаверса, тумандаги ташаббускор ёшлар ва ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Ўтказилаётган тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш, туман ҳудудида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, аҳоли ўртасида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли тарғибот-назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бунинг натижасида туманда йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши кескин камайишга эришилмоқда. 

Ўтказиладиган тадбирлар самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида туман ЙҲХ бўлимига туман ҳокимлиги томонидан янги “Нексия-3” русумли енгил хизмат автомашинаси  берилди.  

Бўлимга янги хизмат автомашинасининг берилиши йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда янада самарали таъсир ўтказади деб ишонамиз.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM