Болаларнинг боғчага келмаган кунлари учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади

16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус сабабли барча Мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилди.

Мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича,  МТТлар ёпилган давр учун болаларнинг МТТга келмаган даври  учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилиниши назоратга олинади.

"Сизлардан ваҳимага тушмасликни илтимос қилиб қоламиз — ушбу чоралар мутлақо профилактик моҳиятга эга ва мамлакатимиз аҳолисининг саломатлик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Сизларга қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишни қатъий тавсия қилиб қоламиз:
— одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслик ёки имкон қадар камайтириш (оммавий тадбирлар, йирик бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлари);
— ниқоблар тақиш;
— ЎРВИ аломатлари мавжуд бўлган инсонлар билан муомала қилмаслик;
— Уйга ҳар сафар қайтганингизда ва жамоат жойлари, транспортларда ҳар қандай юза қисмларни ушлаганда қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг ёки бактерияларга қарши ва антисептик воситалардан фойдаланинг;
— инсонлар билан жисмоний ўзаро муомалани — қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва бошқаларни тарк этинг;
— гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;
— фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг", — дея сўрамоқда Вазирлик.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM