Янгиликлар

Туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

11 август куни Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси Zoom платформаси орқали бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Аҳолига 2500 та жўжа тарқатилди

Каттақўрғон тумани аҳоли турмуш даражасини кўтариш,эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш  мақсадида олиб борилаётган ишлар кўлами ортмоқда. Жумладан, Қирғиз ва Таварон маҳаллаларида аҳолини етти хазинанинг бири бўлмиш товуқ парваришига жалб этиш ишлари бошлаб юборилди.
 

“Зенга-Зенгана” навли қулупнайнинг иккинчи мавсуми ҳам пишди

Қулупнай ер шарининг турли иқлимли минтақаларида – қутб доирасидан то субтропикларгача ўстирилади. Мевасининг мазаси, парҳез учун истеъмол қилиниши, технологик сифати ва рангининг чиройлилиги жиҳатдан юқори баҳоланади. Қулупнай мевали ўсимликлар ичида энг эрта пишадиган, яъни мавсумнинг илк мевасидир. Янги териб олинган меваси жуда мазали ва хушбўй бўлади. Шунинг учун ҳам қулупнай Ўзбекистонда етиштириладиган резавор мевалар ичида биринчи ўринда туради.
 

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM