Янгиликлар

Самарқанд вилоят ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

1 февралдан эътиборан, Отабек Бобоев Самарқанд вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайти хабар қилмоқда.

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус почта маркалари тўпламига эга кляссер (маркалар учун мўлжалланган албом) чиқарди. Маркалар 2018 йил 30 январда муомалага киритилган.    

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM