Янгиликлар

Каттақўрғон туманида очилган “Hotel Nurshod" меҳмонхонаси шаҳар ва туман меҳмонларига хизмат қилади

Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят туризм бошқармаси вакиллари ва шаҳар ва туман жамоатчилиги Навбаҳор маҳалласида бўлиб, тадбиркор Шамшод Узоқов томонидан замонавий талабларга мувофиқ келувчи янги очилган “Hotel Nurshod" меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.

СЕССИЯ: МАСАЛАЛАР ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Бугун 2022-йил 14-май куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси Жамшид Насриддинов бошқарди. Сессия кун тартибида биринчи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 27-апрелдаги “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика  комиссияси томонидан ҳудудий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этишга  кўмаклашиш тўғрисида”ги 01-22/2-12/966-сонли хатининг ижроси ахборот берилди.

Янгиҳаёт янги қиёфага киради

Бугун туманимизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Бугун Янгиҳаёт маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида пиёдалар йўлаги ва ирригация тизимидаги ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларга туман ҳокими ўринбосари Лутфулло Рахмонов бош-қош бўлмоқда.
 

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM