ҲУРМАТЛИ КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР
31.01.2023 - 14:25Келаётган ҳафта давомида об-ҳавонинг бироз кўтарилиши ва ёғингарчиликлар содир бўлиши кутилмоқда. Бундай вазиятда қор ва музларнинг эриши натижасида сув оқимларини юзага келиши ва жойларда кўп миқдорда сув тўпланиши кузатилиши мумкин.
Шу муносабат билан юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазиятларни олдини олиш мақсадида барча тумандошларимиздан ўзлари яшаб турган ҳудудларда сув оқими йўлларини очиб, ариқ ва зовурларни сув оқимини тўхтатиши мумкин бўлган хас-ҳашак ва чиқиндилардан тозалаб қўйишларини сўраймиз.