Янгиликлар

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари РЎЙХАТИ тасдиқланди

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ МАҚСАДИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ

Республика ишчи гуруҳи ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириб бориш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини, маслаҳатларини бериш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари О.Арипова, М.Абдуллаева ва вилоят бош отинойиси Н.Темировалар Каттақўрғон туманида бўлиб, туман тарғибот гуруҳлари ва отинойилар билан давра сухбатлари ўтказди. 

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM