Бугунги кунда аёлларимизда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мустақил бизнес фаолиятини йўлга қўйиб, ишбилармонлик лаёқатини намоён этишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бошқача айтганда, хотин-қизлар етакчилигидаги тадбиркорлик субъектлари кун сайин кўпаймоқда.
Мундиёндлик тадбиркор Гулшан Рустамова ҳам шу каби аёллар қаторидадир. У фаолиятни кенгайтириш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилган эди. Унга туман ҳокимлиги кўмаги билан субсидия асосида 3 та тикув машинаси берилиб, “Жасмина Гулшан Тикувчи” ишлаб чиқариш кооперативини ишга туширди.
Гулшан Рустамова ишсиз, лекин тикувчилик ҳунари бўлган 5 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлашга эришди. Тадбиркор келгусида иш кўламини кенгайтириб, ишчилар сонини 10 нафардан ошириш ҳамда кўпроқ турдаги кийим кечаклар тикишни режа қилган.