ҚОНУНБУЗАРЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Самарқанд вилоятида ер ости ва ер усти табиий бойликлари, қора қум, тупроқ ва қум-шағал аралашмасини ноқонуний талон-тарож этилишини олдини олиш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Зарбдор ойлик тадбирлари доирасида Жорий йилнинг 12 май куни Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясининг давлат инспекторлари томонидан Қорадарё дарёсининг туманнинг “Олчин” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ўтказилган навбатдаги кузатув рейд тадбири давомида, мазкур туманнинг “Каттакўрпа” МФЙда яшовчи фуқаро Қ.Х томонидан ўзига тегишли бўлган юк ортувчи техника воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи автомашиналарга ортиб бераётганлиги аниқланди.
 Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан, базавий ҳисоблашнинг 10 баробари миқдорида, яъни 2 млн 450 минг сўмдан жарима қўлланилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM