РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ МАҚСАДИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Республика ишчи гуруҳи ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириб бориш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини, маслаҳатларини бериш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари О.Арипова, М.Абдуллаева ва вилоят бош отинойиси Н.Темировалар Каттақўрғон туманида бўлиб, Каттақўрғон шаҳри ва Қўшработ, Иштихон, Нуробод, Нарпай ҳамда Пахтачи туманларининг тарғибот гуруҳлари ва отинойилар билан давра сухбатлари ўтказди. 

Шунингдек, аёллар ўртасида кийиниш маданияти ва рўмолни миллий тарзда ўраш услубларида миллийликка хосликни тарғиб килиш максадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон туманидаги Тарнов, Чуянчи  маҳаллаларида бўлиб, ижтимоий кўмакка мухтож оилаларда оила вакиллари билан сухбатлашдилар.

Азиза Боймуродова, тарғибот гуруҳи.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM