Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари РЎЙХАТИ тасдиқланди
26.07.2021 - 09:31Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари РЎЙХАТИ тасдиқланди.
Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.
Шунингдек,
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш;
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш;
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб,
алоҳида фанлар бўйича чуқур ўргатиш мақсадида 5-синф ўқувчиларини ихтисослашган давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза олиш ;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.