Жорий йилнинг, 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси томонидан навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди.
Унда Каттақўрғон туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
"Сиёсий маърифат соати"да спикерлар қуйидаги Сўнгги икки ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда соҳада учраётган муаммолар, Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар, Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш масалаларига тўхталиб ўтдилар.