Тошкентда Марказий Осиёда илк бор бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти ўтказилди
12.07.2019 - 16:21Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Россиянинг «Моторика» инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиётини ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди