Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “Шодмон бобо олтин далалари” фермер хўжалигидан ундирувчи “Агробанк” вилоят филиали фойдасига 181 млн. 231 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Шодмон бобо олтин далалари” фермер хўжалигидан ундирувчи “Агробанк” вилоят филиали фойдасига 181 миллион 231 минг сўм кредит қарзи ундирилди.
Шаҳбоз РАҲИМОВ,
Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими
давлат ижрочиси.