24 оилага 2400 бош жўжа тарқатилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида олиб борилаётган ишлар кўлами ортмоқда. Жумладан, туман аҳолисини етти хазинанинг бири бўлмиш товуқ парваришига жалб этиш ишлари бошлаб юборилган. 

Туман ҳокимлиги ва чорва бўлими билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи 24 та оилага 100-200 бошдан гўшт йўналишидаги 14 кунлик эмланган бройлер жўжалар  озуқалари билан берилди. 
— Аслини олганда ҳамқишлоқларимиз уй ҳайвонлари ва паррандалари парвариши борасида етарли тажрибага эга,-дейди туман чорва бўлими бошлиғи Абдирашид Рустамов.–Шундай бўлишига қарамай, жўжаларни яхши парваришлаб,кўп даромад олиш сирлари ўргатилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM